Сайт тест режимида ишламоқда

“Зиёлилар” ТОП 100 лидерлар тўпламига киришга шошилинг!

13 октябрь 2023 йил
image

Азиз ўқувчилар! “Зиёлилар” тўплами лойиҳасида иштирок этишни истайсизми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “Зиё форум” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш жамғармаси юртимиз мактаб ўқувчилари учун ўзига хос лойиҳани тақдим этмоқда.

Лойиҳа доирасида 1-11-синфларнинг энг иқтидорли, илғор, ташаббускор ўқувчилари аниқланиб, “Зиёлилар” ТОП 100 мактаб лидерлари тўпламига киритилиб, сертификат билан тақдирланади.

Лойиҳада иштирок этиш учун ziyolilar.school сайти орқали ўзбек ёки рус тилида анкетани тўлдириб,  ариза топшириш мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu