Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида emaktab.uz тизимида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Республикамиздаги 500 та мактабда тажриба синов тариқасида мезонларга асосланган янгича баҳолаш тизимининг муваффақиятли татбиқ этилгани ҳақида маълумот берилди.
Йиғилиш доирасида ERP ва eMaktab платформалари ўртасидаги интеграциясини якунлаш ва ўқувчиларнинг фанлар кесимида ўзлаштириш табелини электрон шаклга ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, eMaktab платформасида ўқитувчилар учун мезонларга асосланган баҳолаш тизими бўйича онлайн курс тақдимоти бўлиб ўтди.
Йиғилиш сўнггида вазир томонидан emaktab.uz платформасини янада такомиллаштириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.