Европа, Осиё ва Тинч океани минтақасида билим ва инновациялар алмашинуви (КИХ) ташкилоти томонидан молиялаштириладиган “Таълимда глобал ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида Грузия, Молдова, Қирғизистон, Тожикистон ва Швецария давлатлари делегациялари вакиллари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бўлишди.
Бундан кўзланган мақсад, инклюзив таълим бўйича тажриба алмашиш ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишлари учун яратилган шароитлар билан танишишдан иборат.
Учрашув аввалида вазир ўринбосари Дилшод Кенжаев Ўзбекистонда таълим тизимида, айниқса инклюзив таълимни иривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Учрашув давомида делегация аъзолари вазирлик тасарруфидаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказида ташкил этилган “Инклюзив таълим лабораторияси” фаолияти ҳамда инклюзив таълимнинг Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 134-сонли мактаб мисолида ўрганганлигини маълум қилиб, юртимизда инклюзив таълим жадал ривожланиб бораётганлигини алоҳида эътироф этишди.