Сайт тест режимида ишламоқда

Асосий олимпиаданинг II босқичига старт берилмоқда

10 октябрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшларнинг иқтидорини ва ижодий қобилиятини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш,  ўқувчиларни фанларни чуқур ўрганишга бўлган интилишни ва қизиқишларини ошириш,  келажакда касбларни тўғри танлашига кўмаклашиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган asosiy olimpiadaning II босқичига старт берилмоқда.

Олимпиада барча фанлардан тест синовлари шаклида ташкил этилади. Ҳар бир фандан 30 та тест саволлари тақдим қилинади. Иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб аниқланади ва асосий олимпиаданинг III (вилоят) босқичида иштирок этади.

Асосий олимпиаданинг II (туман) босқичи иштирокчиларига омад тилаб қоламиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu