Сайт тест режимида ишламоқда

“MELQO” халқаро воситаси асосида мактабгача таълим сифатини баҳолашнинг биринчи босқичи бошланди

10 октябрь 2023 йил
image

Илк бор Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2023 йил 9 октябр кунидан бошлаб “MELQO” халқаро воситаси асосида мактабгача таълим сифатини баҳолашнинг биринчи босқичи бошланди. 

Тасодифий танлаш усули ёрдамида республика бўйича 100 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олинди, баҳолаш ва маълумотларни тўплаш сертификатланган мутахассислар томонидан амалга оширилади. Иккинчи босқич 2024 йилда бошланади, бунда 250 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олинади.

“MELQO” халқаро воситаси бутун дунёда эрта ёшдаги болаларни парвариш қилиш ва таълим сифатини ўлчаш учун ишлатилади. 

Ушбу тадқиқот болаларнинг қанчалик яхши ривожланганлиги ва болаларнинг таълим муҳитининг сифати ҳақида маълумот беради.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu