Сайт тест режимида ишламоқда

“Янги Ўзбекистон” университетида таништирув ҳафталиги бўлиб ўтди

9 октябрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан таништирув ҳафталиги ташкил этилди.

Жорий йилнинг 3-7 октябрь кунлари бўлиб ўтган ҳафталик давомида университетнинг фахрий президенти Wолфганг А.Ҳеррманн, таълим даргоҳи масъул ходимлари ҳамда Талабалар кенгаши ўз фаолияти ҳақида талабаларга тақдимотлар намойиш этишди. Шунингдек, талабаларга ўқув дарсларини ташкил этиш, янги методологик усуллар хусусида атрофлича маълумот бериб ўтишди.

Университетнинг биринчи босқич талабалари учун ташкил этилган мазкур таништирув ҳафталиги давомида талабалар учун кўплаб спорт мусобақалари, заковат ўйинлари ва турли тренинглар ўтказилди. Бу орқали талабалар бир-бирлари билан дўстона муҳит, ҳамжиҳатлик ўрнатиш ва университетда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлишди.

“Ватан умидлари” номини олган якуний тадбирда ҳафталикда фаол иштирок этган талабалар, фидойи ўқитувчи ва ходимлар муносиб тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu