Франциянинг Париж шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотида (OECD) PISA 2022 тадқиқоти натижаларига бағишланган халқаро ва миллий ҳисоботлар тайёрлаш ишлари Ўзбекистон вакили иштирокида бўлиб ўтди.
Дастур доирасида Сальвадор, Монголия, Руминия, Украина, Ямайка мамлакатларидан жалб этилган мутахассислар қаторида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бош мутахасиси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)да бўлиб ўтаётган халқаро ва миллий ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда тадқиқот натижалари таҳлилига бағишланган тренингларида иштирок этди.
Маълумот учун, мазкур дастур доирасида OECD ташкилоти экспертлари ва етакчи таҳлилчилари иштирокида ташкил этилган тренинглар ҳамда амалиётлар асосида иштирокчи мамлакатлар халқаро ҳисоботлар билан ишлайдилар ва миллий жамоа билан ҳамкорликда Миллий ҳисоботларни тайёрлайдилар.
Таъкидлаш жоиз, тренинг жараёнларида орттирилган тажрибалар асосида келгусида мамлакатимизда халқаро тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда таълим соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда муҳим ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, PISA 2022 тадқиқотларининг халқаро ва миллий натижалари 2023 йил декабрь ойида эълон қилиниши режалаштирилган.