Сайт тест режимида ишламоқда

“Устозимга” танлови ғолиблари аниқланди

28 сентябрь 2023 йил
image

1-октабр - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Устозимга” видеороликлар танлови ниҳоясига етди.

Танловга 100 дан ортиқ ижодий ишлар жойланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Facebook саҳифасида жамоатчилик томонидан энг кўп лайк йиққан қуйидаги ижодий ишлар:

1-ўрин — Бухоро вилояти, Когон шаҳридаги 7-мактаб ўқувчилари - 335 та овоз билан,

2-ўрин — Тошкент вилояти, Паркент туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синф ўқувчилари - 301 та овоз билан,

3-ўрин — Навоий вилояти, Хатирчи туманидаги 51-мактабнинг 7-синф ўқувчилари - 240 та овоз билан танлов ғолиби деб топилди.

Танлов ғолиблари:

1-ўрин - моноблок;

2-ўрин - компьютер;

3-ўрин - ноутбук билан тақдирланади.

Ғолиблар ўз совғаларини Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 2-"А" уйда жойлашган вазирлик биносидан олиб кетишлари ҳамда устозларига тақдим этишлари мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги танловга бефарқ бўлмай, устозлари учун видеоролик тайёрлаган барча ўқувчиларимизга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган барча устоз ва мураббийларимизни яқинлашиб келаётган байрам билан муборакбод этамиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu