Тошкент шаҳрида IT соҳаси билимдонлари учун ўқув хакатони ўтказилади

3 октябрь 2023 йил
image

Жорий йилнинг 10-12-ноябрь кунлари Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, хориждаги ватандошлар ва халқаро гуманитар ҳамкорлик бўйича Федерал агентлиги “Вектор 4.0” (Россотрудничество) ҳамда Қозон федерал университети ташаббуси билан юртимиз мактаб ўқувчилари учун ўқув хакатони ўтказилади.

Тадбирдан кўзланган мақсад мактаб ўқувчилари ва абитуриентларга телекоммуникация соҳасида келажак касбини танлашига ёрдам бериш ҳамда ўқувчи-ёшларнинг ахборот коммуникация соҳасига қизиқишини янада орттиришдан иборат.

Ушбу жараённинг ташкил қилиниши иқтидорли ёшлар учун янги имкониятлар яратади.

Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларига телеграм орқали жавоб олиши мумкин.

Тадбирга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://lomonosov-msu.ru/rus/event/8214/

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu