Сайт тест режимида ишламоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан инклюзив таълим соҳасида амалга оширилган ишлар

27 сентябрь 2023 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини яна-да такомиллаштириш чора-чадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўқувчиларга тенг шарт-шароитлар яратиш учун, инклюзив таълимни ривожлантириш консепсияси ишлаб чиқилди. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик республика ташхис маркази тузилмаси таркибида “Инклюзив таълим лабораторияси бўлими” ташкил этилди.

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Республика бўйича тажриба-синов тариқасида 31 та умумтаълим мактаблари 46 та инклюзив синфлар ташкил этилиб, уларда 87 нафар, 4 та коррецион мактабдаги 4 та синфларда 35 нафар болалар таълимга жалб этилди. 

2022-2023-ўқув йилида инклюзив таълим жорий этилган умумтаълим мактаблари сони 195 тага етиб, уларда 504 нафар имконияти чекланган болалар инклюзив таълимга қамраб олинди.

Ташкил этилган инклюзив синфларда таълим олаётган ўқувчиларга 2021/22 ўқув йилида 51 нафар, 2022-2023 ўқув йилида эса 248 нафар педагоглар бириктирилди.

Инклюзив таълим тизимини босқичма-босқич ривожлантириб бориш ва кўламини кенгайтириш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 августдаги 274-сонли буйруғи билан 2023-2024-ўқув йилида инклюзив таълим жорий этилиши тавсия этилган 390 та мактабларнинг қўшимча рўйхати тасдиқланди.

Янги ўқув йилидан бошлаб, ота-оналарнинг хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда республикамизнинг барча туман ва шаҳарларда инклюзив мактаблар ташкил этилди.

Янги ўқув йилининг 15 сентябр ҳолатига келиб 208 та туман (шаҳар) ларнинг 417 та мактабларида инклюзив синфлар ташкил этилиб, унга айни пайтда 734 нафар ўқувчилар қамраб олинган.

Инклюзив ва бошланғич таянч коррецион синфлар ташкил этиладиган умумтаълим мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари, махсус ўқитувчилари ва амалиётчи психологлари учун 7-21 август кунлари Мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2023-2024 ўқув йилида нклюзив таълим жорий этилган умумий ўрта таълим муассасаларининг директорлари, бошланғич синф ўқитувчилари ва психологлари учун 72 соатга мўлжалланган мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилди. Курс давомида 1431 нафар педагогларнинг малакаси оширилди.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг соғломлаштирилган ўқувчиларини инклюзив таълимга йўналтириш мақсадида Тошкент шаҳридаги эшитишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 101-, 102-, 106-сонли, Жиззах вилоятидаги 1-, 2-сонли, Самарқанд вилоятидаги 61-сонли, Бухоро вилоятидаги 123-сонли ва Навоий вилоятидаги 25-сонли мактаб-интернатларнинг 2034 нафар ўқувчилари Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.a

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu