Сайт тест режимида ишламоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги "Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловини эълон қилади!

24 сентябрь 2023 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорликда ўқитувчиларнинг таълим сифатини оширишга қаратилган инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг педагогик фаолиятини оммалаштириш мақсадида “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловини эълон қилади.

Танловда умумий ўрта таълим мактабларининг она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари “Мен тавсия этаман…” номли видео-тақдимотлари билан иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ўқитувчилар  2023 йил 22 сентябрдан 29 сентябрга қадар tiltanlov_bot боти орқали онлайн рўйхатдан ўтади ва тақдимотларини видео форматда жойлаштиради.

Танловнинг республика босқичи ғолиблари ўзбек тили байрами арафасида қуйидаги мукофотлар билан тақдирланадилар:

1-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” II даражали дипломи,  25 млн. сўм пул мукофоти;

2-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” II даражали дипломи, Моноблок;

3-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” III даражали дипломи, Ноутбук.

Танловда иштирок этиш шартлари бўйича батафсил маълумотларга www.uzedu.uz веб-сайти орқали эга бўлишингиз ҳамда видеотақдимотларни ''tiltanlov_bot'' ёрдамида юборишингиз мумкин.

Танлов низоми

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu