Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда вазир Ҳилола Умарова, вазир ўринбосари Узоқбой Бегимкулов, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича йўналиши глобал амалиёт бошқарувчиси Рита Алмейда ҳамда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги доимий вакили Марcо Мантованелли иштирок этишди.
Учрашувда томонлар:
- профессионал таълим тизимини ривожлантириш,
- ўқитувчилар малакасини ошириш соҳасида биргаликда лойиҳаларни давом эттириш ҳамда
- истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.