Сайт тест режимида ишламоқда

БУХОРО ВА НАМАНГАНДАГИ МАКТАБЛАРГА КОМПЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ЕТКАЗИЛМОҚДА

19 сентябрь 2023 йил
image

Бугун замонавий компютер тўпламлари ва техник воситалар ортилган карвон Бухорога йўл олди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тарқатилаётган мазкур тўпламларда ҳудуддаги 54 мактаб учун харид қилинган компютер жамланмалари мавжуд.

Маълумот ўрнида, 2023-2024 ўқув йилида вилоятда жойлашган жами 198 та умумтаълим мактаблари учун сўнгги русумдаги замонавий компютер ва техник воситалар харид қилинган. 

Бугунга қадар мазкур мактабларнинг 117 тасига замонавий моноблоклар, 27 тасига  компютер тўпламлари етказиб берилди. 
Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида Наманган вилоятидаги 72 та умумий ўрта таълим мактабига жами 1152 дона компютер, 72 дона интерактив доска, 72 дона проектор, 72 дона кондиционер, 72 дона принтер жиҳозлари топширилди. 

Ўқув компютер синфлари тўпламларидан мактабларида чет тили ва информатика фанларини мукаммал ўргатиш учун доимий фойдаланиш кўзда тутилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu