Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Директорлар учун мактабларни ривожлантириш дастури” ташкил этилган бўлиб, ғолиблар Англиянинг Портсмут университетида малака ошириш имкониятини қўлга киритишади.
Бугун мазкур дастурнинг сўнгги босқичи сифатида семинар-тренинг жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Тренинг Буюк Британиянинг Портсмут университети Таълим, тиллар ва лингвистика бўлими бошлиғи, профессор Стивен Корбетт томонидан ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Англиянинг Портсмут университети билан ҳамкорликдаги мазкур дастур 1-марта ўтказилаётган бўлиб, ўз ичига қуйидаги 3 та шартни қамраб олади:
- Ҳужжат топшириш. Номзодлар инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим (камида Б2 даража).
- Ёзма иш
- Суҳбат
Ушбу танловда ғолиб бўлган 28 нафар директор Англиянинг Портсмут шаҳрига 2 ҳафта давомида малака оширишга юборилиши режалаштирилмоқда.
Ғолиблар дастур доирасида Англиядаги Портсмут университетида тренингларда иштирок этишади ва 2 кун давомида Англиядаги мактабларда директор сифатида ҳам амалиёт ўташади.
Улар кейинчалик Англияда ўрганган тажрибаларини бошқа мактаб директорлари билан бўлишишлари кўзда тутилган.