Сайт тест режимида ишламоқда

Хорижий тилларни ўқитиш учун тил эгалари бўлган мутахассисларни жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув- семинари ўтказилди

15 сентябрь 2023 йил
image

Хорижий тилларни ўқитиш учун тил эгалари бўлган мутахассисларни жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-
семинари ўтказилди

Бугун пойтахтимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Хорижий тилларни ўқитиш учун тил эгалари бўлган мутахассисларни жалб этиш лойиҳаси доирасида француз тили ўқитувчилари учун ўқув-семинари ташкил этилди. 

Тадбирни кириш сўзи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев очиб берди ва юртимизда таълим тизимига қаратилаётган эътибор, хорижий мутахассисларнинг фаолиятидан кўзланган мақсад ва мазкур лойиҳанинг афзалликлари ҳақида сўз юритди.

Тренинг жараёнларида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Таълим йўналиши бўйича атташеси Серж Беллини ҳам иштирок этиб, қатнашчиларга семинар ишида ва келгуси фаолиятларида муваффақият тилади.

Ўқув-семинари доирасида:

Хорижий тилларни ўқитиш учун тил эгалари бўлган мутахассисларни жалб этиш лойиҳасининг мақсади, кутиладиган натижалар ва истиқболдаги режалар, 
француз тили фанининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлари ва ўқитиш методикаси,
Ўзбекистоннинг ўзига хос менталитети, маданияти, миллий урф-одатлар ва қадриятлари мавзуларида тақдимотлар бўлиб ўтди.
______
Жулиа Паулине Cарре, Франция:

- Менга Ўзбекистон ва бу ердаги одамлар катта таассурот қолдирди. Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларининг француз тилидаги билимлари ҳам  юқори. Мен ушбу лойиҳа доирасида маҳаллий ўқитувчилар билан елкама-елка ҳолда Ўзбекистон таълим тизими ривожига ҳисса қўшмоқчиман.  Бизнинг ишимиз ҳақида албатта натижалар гапиради. Ўйлайманки, биргаликда бир жамоа бўлиб кўзлаган мақсадларимизга етамиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu