Сайт тест режимида ишламоқда

СУВ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ 10 ТА ФАКТ

15 сентябрь 2023 йил
image

Чанқоқни ҳис қилдингизми? Агар шундай бўлса, бу организмингизнинг бироз сувсизланганидан дарак.

Биласизми, инсон танасининг тахминан 60% қисми сувдан иборат. Бу шуни англатадики, тананинг меъёрида ишлашига сувсизланиш салбий таъсир кўрсатади.  

Келинг, нима учун сув ичиш кераклигини билиб олайлик?

1) Инсон сувсиз бир неча кун яшай олади.

2) Сув саратон касаллигининг олдини олади.

3) Кўплаб илмий изланишлар сувнинг кайфиятга таъсир қилиши, ғазаб ва ҳаяжонни камайтириши мумкинлигини исботлаган. 

4) Сув мушак тўқималарининг 75% ини ташкил қилади. 

5) Сувсизланиш заифлик, чарчоқ ва бош айланишига сабаб бўлиши мумкин. 

6) Сув бўғимлардаги оғриқни камайтиради. 

7) Сув танадан бактерияларни тозалашга кўмак беради.

8) Сув бош оғриғининг олдини олади. Баъзида бош оғриғига оддий сувсизланиш сабаб бўлиши мумкин. 

9) Баъзида инсон чанқаган бўлса ҳам очман, деб ўйлайди.

10) Сув танадаги озуқа моддаларининг тўғри сўрилиши учун жуда зарурдир.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu