Навоийнинг Кармана туманида давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди
Мустақиллик тантаналари арафасида Кармана туманида Инвестиция дастури асосида қайта реконструкция қилинган 120 ўринли 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар таълим даргоҳида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан танишишди.
Тарбияланувчилар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар иштирокчиларга аъло кайфият бахш этди.