Сайт тест режимида ишламоқда

“Улуғбек” жамғармасида мактаб таълими раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

6 сентябрь 2023 йил
image

“Улуғбек” жамғармасида мактаб таълими раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Бугун Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган “Мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш ва ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифалар” мавзусидаги видеоселекторда берилган вазифалар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди. 

“Улуғбек” жамғармаси раиси, академик Оқил Салимов бошчилигида ташкил этилган давра суҳбатида юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, сифатли таълимни амалга ошириш ва юқори натижаларга эришишда соҳа мутахассислари олдидаги вазифалар муҳокама этилди. 

Тадбирда сўзга чиққан Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев бугунги кунда мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар нуфузини кўтариш ҳамда ўқувчи ўрнини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси режалар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирда йиғилган мактаб директорлари ва таълим ташкилоти раҳбарлари мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu