Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари Бош қомусимиздаги соҳага доир муҳим ҳуқуқий нормалар билан таништирилди

11 сентябрь 2023 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда вазирлик тасарруфидаги ташкилотларнинг масъул ходимларига Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини янада кенгроқ тушунтириш мақсадида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳамда масъул давлат органлари ташаббуси, шунингдек, етакчи эксперт-мутахассислар бошчилигида ташкил этилган семинар давомида тингловчилар Бош қомусимиздаги муҳим конституциявий нормалар билан таништирилди.

Жумладан:

Конституциядаги моддалар сони амалдаги 128 дан 155 тага, нормалар сони 275 дан 434 тага оширилиб, Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортгани;

камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 баробар кўпайгани;

имконияти чекланган болаларга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитларни яратиш юзасидан таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбиянинг таъминланиши алоҳида белгилаб қўйилгани;

Давлатнинг ўқитувчилар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш мажбурияти кучайтирилгани тушунтирилди.


 
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгаришлар давлатимизнинг янада тараққий этиши билан бир қаторда мамлакатимизда фаолият юритаётган 685 мингдан ортиқ ўқитувчиларнинг профессионал ўсиши, ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланиши, уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми, обрўсини янада оширишга хизмат қилиши қайд этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu