Сайт тест режимида ишламоқда

Шайхонтоҳур туман ихтисослаштирилган мактаби янги ўқув биносига эга бўлди

4 сентябрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига қарашли Шайхонтоҳур туман ихтисослаштирилган мактаби 2023-2024-ўқув йилини янги ўқув биносида бошлади.

Аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган ушбу мактаб 672 ўринга мўлжалланган бўлиб, ўқувчиларга 65 нафар педагог таҳсил бериб келишмоқда. Янги бинода 55 та синф хонаси мавжуд бўлиб, физика, кимё, биология фанларига мўлжалланган лабораториялар замонавий тарзда жиҳозланган. 

Ўқув масканидаги мавжуд 28 та синфнинг 22 таси аниқ (математика, физика, инглиз тили) ва 6 таси табиий ( кимё, биология ва инглиз тили) фанларга ихтисослашган.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган ушбу таълим даргоҳида хитой тили иккинчи хорижий тил сифатида ўқитилади. Мактабнинг иқтидорли битирувчи-ўқувчилари жорий йилда қатор хорижий ва маҳаллий олий ўқув юртларига талабаликка қабул қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu