Сайт тест режимида ишламоқда

Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети Мусиқа факультетининг ва ўзбек маданият уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди

3 сентябрь 2023 йил
image

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам иштирок этди ва йиғилганларни табриклаб, уларга янги ўқув йилида муваффақият тилади.

Шундан сўнг вазир университетнинг янги ўқув йилига тайёргарлигини кўздан кечириб, зарур тавсияларни берди.

Маълумот ўрнида, Мусиқа таълими факультети учун 800 ўринга мўлжалланган ўқув биноси янги ўқув йили учун капитал реконструкция қилинди ва топширилди.

Ўқув бино 4 қаватдан иборат бўлиб, замонавий жиҳозланган ўқув аудиториялари, маърузалар зали, маънавият хонаси, компьютер хонаси, маънавий-маърифий тадбирлар зали, кутубхона, ошхона ва шу каби бир қатор қулайликлар билан тўлиқ таъминланган.

Шу билан бир қаторда университетнинг асосий биноси жойлашган ҳудудида 500 кишига мўлжалланган замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган талабалар ошхонаси қуриб битказилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu