Сайт тест режимида ишламоқда

"Яшил чироқ-2023" мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари тақдирланди

31 август 2023 йил
image

Жорий йилнинг 27-30 август кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 14 та жамоа мазкур мусобақа доирасида ўзаро беллашишди.

Мусобақа ҳамда тақдирлаш жараёнлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган "Семурғ" болалар оромгоҳида бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси 1-ўринни,

Хоразм, Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари жамоалари 2-ўринни,

Наманган, Фарғона, Навоий вилояти ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари 3-ўринни қўлга киритишди.

Барча ғолиб жамоаларни самимий табриклаймиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu