Сайт тест режимида ишламоқда

Республикамиз бўйлаб барча мактабларда "Мустақиллик дарслари" бўлиб ўтди

4 сентябрь 2023 йил
image

Республикамиз бўйлаб барча мактабларда "Мустақиллик дарслари" бўлиб ўтди

Дарслар давомида ўқувчиларга мустақилликка эришиш тарихи, истиқлол даврида бунёдкорлик ҳамда эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

"Мустақиллик дарслари"дан кўзланган мақсад ўқувчилар тафаккурини миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида шакллантириш, ўзи яшаб турган маскандаги тарихий обидаларни билиш ва уларни бир-биридан фарқлаш, улардаги Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат.

Шунингдек, "Мустақиллик дарслари"да жадидчилик ҳаракати намояндаларидан Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Мунаввар Қори Абдурашидхонов ва қатағон қурбонларининг ҳаёт кечинмалари ҳақида тақдимотлар бўлиб ўтди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu