Сайт тест режимида ишламоқда

Вазир Ҳилола Умарова Тошкент шаҳридаги 64-мактабда ташкил этилган "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этди

4 сентябрь 2023 йил
image

Вазир Ҳилола Умарова Тошкент шаҳридаги 64-мактабда ташкил этилган "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этди

Аввал айтиб ўтилганидек, бугун юртимизнинг барча умумтаълим масканларида 2023-2024 ўқув йилининг биринчи дарс соатлари бошланди. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова пойтахтимиздаги 64-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган мазкур тадбирда иштирок этди ҳамда ўқувчиларга ўз дил изҳорларини билдириб ўтди:

Аввало, барчангизни бошланаётган янги ўқув йили билан қизғин муборакбод этаман. Айниқса, ушбу мактабга илк бор қадам қўйган 150 нафар 1-синф ўқувчиларини, уларнинг ота-оналарини қўшалоқ байрам билан табриклайман.

Бу йил энг асосий эътиборни ўқувчиларга сифатли таълим беришга қаратамиз. Сиз таҳсил олаётган мазкур мактабда жорий ўқув йилидан бошлаб Президент ва ихтисослашган мактаблардаги янги методикаларга асосланган баҳолаш тизими тажриба-синовдан ўтказилади.

Катта фахр билан айтишим лозимки, мактабингиз ўқувчилари жорий йилда “Энг яхши хорижий тил мактаби” танловида туманда 2-ўринни эгаллади. Ўйлаймизки, келгуси ўқув йилида мактаб жамоасининг ютуқлари бундан-да кўп бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни янги ўқув йилида сифатли таълим олишга, креатив, мустақил фикрлашга, ижодий ёндашиб, муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган замонавий билимларни эгаллашга, хорижий тилларни мукаммал ўрганишга чақириб қоламан.

Юртимизнинг буюк келажаги сиз каби билимли ва ақлли ёшлар қўлида экан, сизлар бу ишончни оқлаш учун тинимсиз ўқиб-изланасиз. Ота-онангиз, халқимиз сизларга ишонади!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu