ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА 987 ТА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МАВЖУД

2 февраль 2021 йил
image

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан кадрларни танлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида ish.uzedu.uz сайти ишга туширилган бўлиб, унда тизимдаги ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар мунтазам равишда жойлаб борилади.

Бугунги кунда ish.uzedu.uz сайтида республика бўйича жами 987 та вакант ўринлар мавжуд. Уларнинг 731 таси раҳбар ва ўринбосар, 219 таси педагог ва 37 таси турли хил бошқа лавозимларга тўғри келади.

Ушбу маълумотларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда сайт орқали эълон берилган бўш иш ўринлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи эканлигини кўриш мумкин, жами иш ўринлар сони 183 та, шундан 43 таси раҳбар, 116 таси педагог, 24 таси бошқа лавозимларига тўғри келади.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти халқ таълими бошқарув органларида 121 та бўш иш ўринлари (шундан 107 таси раҳбар, 12 таси педагог, 2 таси бошқа лавозимларга), Самарқанд вилоятида 113 та (98 таси раҳбар, 18 таси педагог, 2 таси бошқа лавозимларга), Тошкент вилоятида 89 та (шундан 78 таси раҳбар, 11 таси педагог), Бухоро вилоятида 85 та (шундан 69 таси раҳбар, 14 таси педагог, 2 таси бошқа лавозимларга), Наманган вилоятида 73 та (шундан 65 таси раҳбар, 7 таси педагог, 1 таси бошқа лавозимларга) вакант лавозимлар мавжуд.

Шу билан бирга Андижон вилоятида 13 та (шундан 6 таси раҳбар, 6 таси педагог, 1 таси бошқа лавозимларга), Хоразм вилоятида 19 та (шундан 18 таси раҳбар, 1 таси бошқа лавозимларга), Қорақалпоғистон Республикасида 24 та (шундан 21 таси раҳбар, 2 таси педагог, 1 таси бошқа лавозимларга) бўш иш ўринлари бор.

Бундан ташқари Давлат фуқаролик хизмати реестрига киритилган бошқарув лавозимлари бўйича бўш иш ўринлари ҳақида «Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали» аппарат-дастурий комплекси (vacancy.argos.uz) орқали эълон бериб борилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu