Сайт тест режимида ишламоқда

Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари малакаси оширилмоқда

21 август 2023 йил
image

Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари малакаси оширилмоқда

 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қатор хорижий ҳамкор ташкилотлар  кўмагида 5-11 синф информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича дарслик ва ўқув-методик адабиётлари  маҳаллийлаштирилди.

Айни вақтда мазкур дарсликлардан фойдаланиш  юзасидан республикамизнинг 500 нафар информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари учун каскад усулида тренинг ташкил этилмоқда.

Тренингларнинг 1-босқичи жорий йилнинг 21-23 август кунлари республикамизнинг 14 та ҳудудидан ташриф буюрган 30 нафар  ўқитувчилар учун Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда.

Мазкур тренингларнинг 2-босқичи 28-30 август кунлари вилоятлардаги Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида республикада малака оширган 30 нафар тренерлар томонидан 470 нафар ўқитувчилар учун каскад усулида давом эттирилади.

Шунингдек, информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларига  янги дарсликлардан фойдаланиш бўйича видеокурслар ишлаб чиқилди. Абдулла Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг LMS платформасига жойлаштирилган видеокурслар орқали ўқитувчиларга онлайн шаклда ўқиш имконияти яратилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu