ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ТЕЖАШ МАҚСАДИДА МАКТАБЛАРДА ВА ММТда АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР
1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори ижроси доирасида ҳозирга қадар 1 487 та мактабда ва 511 та мактабгача таълим ташкилотида қуёш панеллари ўрнатилган.
2) Истиқболда 2 107 та давлат МТТларида қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш режалаштирилган.
3) Мактабларда ўрнатилган қуёш панелларининг 390 таси республика бюджети ҳисобидан, 1 097 таси эса маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ўрнатилди.
4) Вазирликнинг маъмурий биносида 145 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилган.
5) 29 та мактабда ва 100 та мактабгача таълим ташкилотида қуёш сув иситиш панеллари - гелиоколлекторлар ўрнатилган.