"Боғчага борган боланинг кўзлари, маданияти, билими, интилиши ва дунёқараши бошқача бўлади” — Президент
Айни дамда Бухоро вилоятида бўлиб турган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Бухоро шаҳрида жойлашган 76-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди.
Вазир мазкур таълим муассасаси фаолияти ва бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Машғулот жараёнларида иштирок этиб, болажонлар билан суҳбатлашди.
Мазкур боғчага белгиланганидан ортиқ навбатда туриш ҳолати бўлгани сабабли вазир кейинги йилларда мазкур таълим ташкилоти учун қўшимча бино қуриб бериш таклифини инвестиция дастурига киритиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.
Маълумот ўрнида, Бухоро шаҳрида жойлашган 76-сонли давлат ММТ 1969-йилда қурилган бўлиб, унда айни вақтда 232 нафар болажонлар таълим-тарбия олишмоқда.