Сайт тест режимида ишламоқда

Махсус мактаб-интернат ўқувчилари Россияда бўлиб ўтаётган Ёзги спорт ўйинларида иштирок этишмоқда 

26 июль 2023 йил
image

Махсус мактаб-интернат ўқувчилари Россияда бўлиб ўтаётган Ёзги спорт ўйинларида иштирок этишмоқда 

Жорий йилнинг 23-31 июль кунлари Россия Федерациясида Кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар ўртасида Ёзги спорт ўйинлари ўтказилиши белгиланган.

Тошкент шаҳридаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 101-,102- ҳамда 106-мактаб-интернат ўқувчилари ва битирувчиларидан ташкил топган жамоа мазкур спорт ўйинларида иштирок этмоқда. 

Иштирокчиларимизга юртимиз байроғини юқори кўтариб, спортнинг барча турларида фахрли ўринларни эгаллаб келишини тилаб қоламиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu