Халқ таълими вазирлигининг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бош мутахассиси Файзиддин Зарипов Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизими ва ўқувчи-ёшлар орасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшгани учун Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Қуролли кучлар тизимига кирувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз ишига садоқат ва масъулият билан ёндашган 4 нафар умумтаълим мактабларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари-Ҳарбий чақириққача тайёрлаш раҳбарлари ҳам мазкур кўкрак нишон билан тақдирланди.
Улар қуйидагилар:
Бахром Тошбухаров – Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани 21-мактаб;
Лола Шафиева – Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 42-мактаб;
Ғайратбек Камолов – Андижаон вилояти, Андижон шаҳри 31-мактаб;
Юлдаш Холмуминов – Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани 25-мактаб.
Маълумот учун, «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3898-сон қарори асосида таъсис этилган.