Мактабгача ва мактаб таълими вазири Фарғона вилоятидаги таълим муассасалари билан танишди
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова хизмат сафари билан Фарғонада бўлиб, вилоятдаги бир нечта таълим масканлари билан танишди.
Вазир хизмат сафари давомида 16- ва 40-умумтаълим мактаби, ихтисослашган мактабларнинг тест жараёнлари ўтказиладиган обектлар, Фарғона вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида бўлди.
Шу билан бирга, ЭКО шаҳарчада қурилиш ишлари олиб борилаётган мактабгача таълим ташкилоти ва мактабларни кўздан кечирди.
Сўнгра Фарғона шаҳрида 11 яшар қизчанинг фожиали тақдирига куйиниб, ҳамдардлик билдириш мақсадида унинг оиласида бўлди. Қизалоқнинг онаси билан яқиндан суҳбатлашиб, оила аъзоларига таъзия билдирди.
Айни вақтда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг Фарғона вилоятидаги хизмат сафари давом этмоқда.