Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларидан энг яхши ўқитувчи ва тарбиячилар, вазирлик тизимидаги ташкилотлар вакиллари Хитой Халқ Республикаси томонидан ташкил этилган семинар-тренингларда иштирок этишаётгани ҳақида xабар берган эдик.
Айни вақтда жисмоний тарбия ўқитувчилари учун ўқув-амалий семинари бўлиб ўтмоқда.
Ўқув-амалий семинари давомида иштирокчилар:
– ўқув жараёнларини самарали ташкил қилиш,
– жисмоний тарбия ва оммавий спортни аҳоли ва ўқувчилар орасида янада оммалаштириш,
– йирик халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш каби масалаларни муҳокама қилишмоқда.
Тренинг машғулотлари 2 ҳафта давом этади.