Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида ташкил этилган “Биринчи халқаро математика ёзги оромгоҳи-2023” да иштирок этмоқда
Унда Арманистон, Озарбайжон, Ботсвана, Бразилия, Болгария, Канада, Эстония, Гана, Венгрия, Италия, Эрон, Қирғизистон, Мексика, Мўғилистон, Полша, Руминия, Руанда, Саудия Арабистони, Жанубий Африка, Сербия, Таиланд, Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ва тренерлар қатнашмоқда.
Оромгоҳ доирасида иштирокчиларга:
– комбинаторика,
– алгебра,
– сонлар назарияси ҳамда
– геометрия каби йўналишларда ўқув машғулотларини ташкил этилган.
Маърузачилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси тренери, халқаро олимпиадалар ғолиби, "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиби, Британиянинг Эдинбург университети докторанти Ҳакимбой Эгамберганов ҳам дунё ёшларига халқаро олимпиада методологияси асосида маҳорат дарсларини олиб бормоқда.
Оромгоҳ жараёнлари 6-июлгача давом этади.