Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Мезонларга асосланган баҳолаш тизими” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.
Унда 60 дан ортиқ умумтаълим мактабидан 100 нафардан ортиқ раҳбар кадрлар иштирок этишди.
Тренинг доирасида иштирокчиларга сумматив-форматив баҳолаш тизими ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда интерактив машғулотлар ташкил этилди.
Маълумот ўрнида, ушбу баҳолаш тизими Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда тажриба-синовдан ўтказилган бўлиб, янги ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тарзда танлаб олинган умумтаълим мактабларида жорий этиш кўзда тутилган.