Жисмонан ва маънавий соғлом, ҳар томонлама етук, баркамол ёшларни тарбиялаш, уларга ғамхўрли қилиш борасида вилоятимизда ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, ишбилармон тадбиркорлар томонидан ҳам келажак авлод — ўқувчи-ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун шарт-шароитлар яратиб бериш борасидаги ташаббуслар кўпайиб бораётгани қувонарли ҳолдир.
Бугун тадбиркор томонидан Ўзбекистон туманидаги 22-мактаб, Бағдод туманидаги 39-маактаб, Сўх туманидаги 13-мактаб, Ёзёвон 15-мактаб, Тошлоқ 16-мактаблар учун 50 дона компьютер жамланмаси ва 3 дона рангли принтерлар совға қилинди.
Кутилмаган беминнат туҳфалардан мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари жуда хурсанд бўлишди.