ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРГА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИНИ ОЧИҚ, МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

18 январь 2021 йил
image

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Халқ таълими тизимида вакант лавозимларга ишга қабул қилиш жараёнини очиқ, мустақил танлов асосида шаффоф ташкил этиш» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув-семинари ZOOM дастури орқали онлайн видеоконференц-алоқа шаклида ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоят халқ таълими бошқармалари кадр бўйича бўлим бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари кадрлар бўйича мутахассислари иштирок этди.

Онлайн ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи А.Акрамов ва Халқ таълими вазирлиги Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи А.Хасанов маъруза билан қатнашди.

Семинарда Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бошқарув органлари ва таълим муассасалардаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш жараёнида очиқ мустақил танлов асосида шаффоф ташкил этиш тизими ҳамда мазкур жараёнда юзага келиш мумкин бўлган хато ва камчиликларни олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Маълумки, 2020 йил 20 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар ва муассасалардаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тартиби» тасдиқланди.

Шунга кўра, бугунги кунга қадар мазкур тартиб асосида тизимдаги 42 та вакант лавозимга vacancy.argos.uz орқали эълон берилди. Шундан 33 та лавозимга 547 нафар (шундан, 208 нафар ёшлар - 38%) номзод даъвогар сифатида ҳужжат топширди. Номзодлардан 176 нафари (32,2 %) тегишли лавозим бўйича малака талабларига мос келган бўлса, 307 нафари (56,1 %) малака талабига мос келмаслиги аниқланди. Шунингдек, 6 та лавозимга барча номзодларнинг ҳужжатлари малака талабига мос келмаганлиги сабабли ушбу лавозимларга такроран эълон берилди.

Ҳозирда 64 нафар (11,7 %) номзоднинг ҳужжатлари малака талабларига мослиги ўрганилмоқда. 10 та лавозим бўйича ўтказилган тест синовларида 44 нафар номзод қатнашди, шундан 21 нафари (47,7 %) тестдан ўтди, 23 нафари (52,3) тестдан ўтмади. Шунингдек, 15 та лавозим бўйича тест синови ўтказиш режалаштирилмоқда. 6 та лавозим учун 17 нафар номзод суҳбатга жалб этилган бўлиб, шундан 16 нафари (94,1 %) суҳбатдан ўтмади.

Амалий семинар халқ таълими тизимида мутахассис кадрларнинг ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этиши ва келгуси фаолиятини самарали ташкил этишига хизмат қилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu