Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига кўплаб ота-оналар томонидан Таянч ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули юзасидан бўлаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, Агентлик режалаштирилганидан олдинроқ яъни 20 июндан – 10 июлга қадар Таянч ихтисослаштирилган мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилишини маълим қиламиз.
Таянч ихтисослаштирилган мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Талабгорнинг:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.
Таянч ихтисослаштирилган мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
2023-2024 ўқув йилида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та Таянч ихтисослаштирилган мактаблари:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабининг аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфига;
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабининг аниқ фанлар йўналиши бўйича 7-синфига;
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабининг табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфига қабул қилинади.
Қабул жараёнига оид янгиликларни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.