2023 йил ёзги мавсумда 200 та стационар (шаҳардан ташқари сўлим гўшаларда) оромгоҳларда жами 157 775 нафар болалар дам олдирилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 19-июн ҳолатига 183 та стасионар оромгоҳларда 42 909 нафар болалар дам олишмоқда.
200 та стационар оромгоҳларда фаолият юритадиган жами 4 225 нафар педагог ва ўқитувчилар ойлик иш ҳақлари белгиланган ҳолда оромгоҳларга жалб қилинди.
Педагоглар махсус ўқув дастурлар асосида ўқитилиб, уларга курсни тамомлаганлик бўйича сертификатлар тақдим этилди.
Дам олувчиларнинг бўш вақтини маъзмунли ўтказишни ташкил этиш борасида малакали ходимлар томонидан ишлаб чиқилган 2 турдаги услубий қўлланмалар электрон шаклда махсус ўқувларни тугатган педагог ҳодимларга ва оромгоҳ жамоасига етказилди.
Республикада фаолият олиб бораётган 3 та Меҳрибонлик уйларининг 279 нафар тарбияланувчилари вазирлик тизимидаги 6 та стационар оромгоҳларда 2- ва 3- навбатларда дам олдирилиши режалаштирилган.
141 та Оилавий болалар уйларидаги 796 нафар тарбияланувчилар Миллий гвардия ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жойлардаги соғломлаштириш оромгоҳларда соғломлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, болалар ўртасида китобхонлик маданиятини янада шакллантириш мақсадида оромгоҳларга 108 минг дона болалар адабиётлари етказиб берилди ва Республика болалар кутубхонасининг kitob.uz платформасидан адабиётларнинг электрон ва аудио шаклларидан фойдаланиш бўйича шароитлар яратилди.
“Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан “Ёз-2023” шиори остида спорт мусобақаларига старт берилди. Жорий йилнинг 19 июн ҳолатига 1- ва 2-навбатда 16 240 нафар дам олувчилар учун “Қувноқ стартлар”, “Ким эпчилу - ким чаққон”, “Футболимиз келажаги Сени қўлингда”, “Сузиш бўйича оромгоҳ биринчилиги” каби спорт мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, стационар оромгоҳларга жалб этилмаган болалар учун таълим муассасаларида 954 та соғломлаштириш майдончаларида (бепул) 152 410 нафар болалар дам олдирилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йил 19 июн ҳолатига 889 та майдончалар фаолияти йўлга қўйилиб, уларда 72 239 нафар болалар дам олдирилмоқда.
Ушбу майдончаларда турли ривожлантирувчи компютер ўйинлари, тасвирий санъат, ментал арифиметика каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, болаларга мўлжалланган қизиқарли кино ва мултфилмлар намойиш этилмоқда.
Бундан ташқари, барча ўқувчиларнинг ёз мавсумида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида бир қатор ишлар режалаштирилган. Хусусан:
Ёз мавсумида 5 та муҳим ташаббус доирасида Республика миқёсида “Беш ташаббус - оромгоҳда” лойиҳаси доирасида кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалар ўтказилмоқда.
219 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари ва 14 та “Болалар кутубхоналари”нинг тўлиқ фаолият юритилиши ёзги мавсум алоҳида режаси асосида фаолиятини ташкил этди. Ҳозирда 107 минг нафар ўқувчилар ёзги тўгаракларга жалб қилинган.
“Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан ёз давомида 12 та танлов ва мусобақалар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, ҳозида 3 та танлов ўтказилди. Мазкур танловларга 12 минг нафар ўқувчиларни жалб қилинди.
Шунингдек, “Болалар кутбхоналари” томонидан “Мен севган адабий қаҳрамон”, “Энг фаол китобхон ўқувчи” танловлари ўтказилмоқда. Мазкур танловларда 165 минг нафар болалар қатнашиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари ўқувчиларни ёзги таътилини мароқли ташкил этиш мақсадида ёз мавусми учун музейларга ўқувчилар ташрифларини ташкил этиш режа-жадвали ишлаб чиқилди.
Унга кўра республикадаги 108 та музейларга 162 минг нафар ўқувчилар-ёшлар жалб қилиниши кўзда тутилган. Ҳозирда Тошкент шаҳридаги 26 та музейларга 21 минг нафар ўқувчиларни ташрифлари ташкил этилди.