ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

31 май 2023 йил
image

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси доирасида ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи томонидан «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» миллий танловини эълон қилади.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўкув курси;

“Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида” мавзусида энг яхши расм;

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўкув адабиётлари: босма ўкув адабиёт ва электрон ўкув адабиёти;

Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;

Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши билимдон;

Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши инновацион ғоя муаллифи.

Ушбу танловнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек мамлакат аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришдир.

Танлов бўйича материаллар 2023 йил 1 июндан 1 ноябрга қадар қабул қилинади.  Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдиришингиз ва танлов материаллари билан бирга konkurs2023@nhrc.uz электрон манзилига 2023 йил 1 ноябрдан кечиктирмай жўнатишингиз лозим.

Танлов ғолиблари декабрь ойида Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланадилар.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu