ЎН КУН ДАВОМИДА БИР ГУРУҲ ПЕДАГОГЛАР УЧУН САНАТОРИЯДА БЕПУЛ МУОЛАЖАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

13 январь 2021 йил
image

Тошкент шаҳрида янги қурилган «Chinobod plaza» санаторийсида биринчи меҳмонлари сифатида республикамизнинг барча ҳудудларидан педагоглар ташриф буюрганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Мазкур санаторийда педагоглар ўн кун давомида дам олиб, саломатликларини мустаҳкамладилар. Жумладан, ошқозон-ичак касалликлари, ортиқча тана вазнининг ошиши (метоболик синдром), қандли диабет, ошқозон ости бези касалликлари, ўт қопи, ошқозон яраси ҳамда жигар касалликларини даволаш ва профилактика қилиш бўйича муолажалар олди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан санаторийда дам олаётган педагогларни муолажадан бўш вақтларида маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам шароитлар яратилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги кўнгилочар объектлар, музейларга ташрифлар уюштирилди ҳамда «Ўқитувчилар ассоциацияси» ва таниқли шоир, ёзувчилар, «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари билан турли маданий учрашувлар ташкил этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu