ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2023-2024-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

31 май 2023 йил
image

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИ 2023-2024-ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Талабгорнинг:
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
фотосурати (охирги 2 ойда олинган); 
ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

ДИҚҚАТ!
Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?
2023-2024-ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.

Қабул жараёнига оид янгиликларни ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu