УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА “ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Жиззах шаҳрида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан ташкил этилаётган “Ёш қутқарувчи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилди.
Мусобақа мактаб ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
Мусобақада 3 босқичда бўлиб ўтади, унда жами 14 та жамоа куч синашмоқда.
Маълумот ўрнида, Республика бўйича 8 791 та мактабда “Ёш қутқарувчи” жамоалари мавжуд бўлиб, мусобақанинг туман (шаҳар) босқичида 74 418 нафар ўқувчилар иштирок этган.