Ҳурматли ота-оналар!
Маълумки, умумтаълим мактабларининг иситиш тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши, улардаги муҳандислик коммуникацияларнинг ишчи ҳолатда сақланиши, шу йўналишда олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларига маҳаллий давлат ҳокимият органлари масъул этиб белгиланган.
Бугун 11 январь куни барча мактабларда янги III чорак бошланди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қишки мавсумда барча мактабларнинг иссиқлик тизимини барқарор ишлаши бўйича тегишли топшириқлар берилган, шунинг учун агарда жойларда муаммолар бўлса ҳудудий штаблар орқали оператив равишда чоралар кўриб борилмоқда.
Мазкур масалада Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штаблари ташкил этилган бўлиб, уларга мазкур ҳаволадаги рақамлар орқали мурожаат қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Агар сиз ҳудудлардаги штабларга мурожаат қилган бўлсангиз, аммо ҳали хам мактабингизда иссиқлик тизимининг ишлаши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, Халқ таълими вазирлигининг (71) 202 09 09 рақамли мурожаатлар марказига мурожаат қилишингиз ҳам мумкинлигини маълум қиламиз.
Ушбу мурожаатларни республика куз-қиш штаби ҳамда ҳудудий штаблар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилади.