Бугун пойтахтимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” жаранглаб, 2022-2023-ўқув йили якунланди. Тадбир “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилди.
Жумладан, бугун "Меҳрли мактаб" битирувчилари учун ҳам устозлар ва ўқувчилар нинг ота-оналари иштирокида “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида битирувчи ўқувчиларимиз учун Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг видео-табриги қўйиб эшиттирилди. Шундан сўнг, устозлар ёшларни ҳаётларидаги янги саҳифалар билан самимий қутлаб, уларга янги марралар сари муваффақият тилашди.
Маълумот учун, “Меҳрли мактаб” ни жорий ўқув йилида 5 нафар 11-синф битирувчилари ҳамда 8 нафар мактабгача таълим тарбияланувчилари тамомламоқда