Болқон Математика Олимпиадасида иштирок этган олти нафар ўқувчимиз 4 та бронза медални қўлга киритди
Жорий йилнинг 8-13 май кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган 40-Болқон Математика олимпиадасида Ўзбекистонлик иштирокчилар томонидан 4 та бронза медали қўлга киритилди.
Ғолиб ўқувчилар билан танишинг:
1) Рахматов Анварбек -Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тихзимидаги ихтисослаштирилнган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
2) Ахтамов Озодбек -Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий мактаби 9-синф ўқувчиси;
3) Садуллоев Анварбек -Бухоро вилояти, Пешку тумани, 18 -мактаб, 11-синф ўқувчиси;
4) Максудов Беҳзод -Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, 6-ИМИ 11-синф ўқувчиси;
Мазкур ғалаба билан ўқувчиларимизни, уларнинг устозларини ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этамиз!!!