ВАЗИРЛИК ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШ СОҲАСИДА ГЕРМАНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев, ГИЗ раҳбари Маттиас Клингенберг ва икки томондан масъуллар иштирок этишди.
Учрашув доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (ГИЗ) ўртасида "Ўзбекистон профессионал таълим тизимида ислоҳотлар ва замонавийлаштириш жараёнларини қўллаб қувватлаш" лойиҳаси доирасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум доирасида томонлар жумладан:
- ёшларни касб-ҳунарга ўқитишда биргаликдаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш,
- хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда ўқув тадбирларини ташкил этиш,
- ўзаро ҳамкорлик доирасида ахборот технологиялари соҳасида биргаликда ишлашга келишиб олишди.
Маълумот учун, Ўзбекистон профессионал таълим тизимида ислоҳотлар ва замонавийлаштириш жараёнларини қўллаб қувватлаш лойиҳаси 2021-2025-йилларга мўлжалланган бўлиб, Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги томонидан молиялаштирилади.