Сайт тест режимида ишламоқда

Маърузалар

.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ Б.ДОНИЁРОВНИНГ МАЪРУЗАСИ

31 декабрь 2020 йил
image

2015-2016 ўқув йили якунлари: амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги устувор вазифалар тўғрисида

(Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари – Б.Данияровнинг маърузаси)

  Ассалому алайкум, ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Бугунги кунда Халқ таълими тизимида жами 15 633 та таълим муассасалари (4916 та мактабгача таълим муассасалари, 9692 та умумий ўрта таълим мактаблари, 23 та Меҳрибонлик уйлари, 283 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 211 та (Баркамол авлод( марказлари, 225 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, 4 та давлат педагогика, 17  та педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари) фаолият кўрсатмоқда.

2015-2016 ўқув йили ҳам бир-неча кунлардан кейин якунланади.  Демак, бугун биз Сиз билан якунига етаётган ўқув йилини сарҳисоб қилишимиз ва келгусидаги устувор вазифаларни муҳокама қилишимиз мумкин.

Аввало, якунига етаётган ўқув йили халқ таълими тизимида муҳим воқеаларга, ўқувчиларимизнинг турли мусобақа ва танловлардаги муваффақиятларига бой бўлди десам, муболаға бўлмайди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2016 йилнинг (Соғлом она ва бола йили( деб эълон қилиниши кенг жамоатчилигимиз, айниқса, халқ таълими тизими ходимлари томонидан катта қизиқиш билан  қабул қилинди. Зеро, мазкур Давлат дастури юртимизда баркамол авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган аниқ мақсадли кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Давлат дастури асосида тизимда амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жорий йилда 1220 та умумтаълим мактабини компьютер синфи, интерактив электрон доскалар ва кондиционерлар билан жиҳозлаш белгиланган. Натижада республикадаги мавжуд мактаблардаги 12 956 та ўқув-комьпютер хоналари (81,5 %), замонавий компьютер техникаси билан, 2603 таси (26,8%) электрон доскалар билан таъминланади.

2015 йил декабрь ойида Корея Республикасининг KEFA ташкилоти ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонда биринчи Smart-синф очилди. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 327-сонли мактабдаги (Ақлли синф( умумий қиймати 211 минг АҚШ доллари бўлган замонавий техник воситалар (планшет, ноутбук, махсус мебель, сервер, электрон трибуна, интерактив киоск ва панеллар) билан жиҳозланган. Келгусида бу каби замонавий синфлар сони кўпаяди.

Шунингдек, жорий йилда 286 та мактабгача таълим муассасаларини капитал реконструкция қилиш белгиланган бўлиб (54-банд), уларни мебель, асбоб-ускуналар, ўйинчоқлар ва техник воситалар билан жиҳозлаш (56-банд) бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

(Таълимда глобал ҳамкорлик( лойиҳаси доирасида 1220 та (Қисқа муддатли( гуруҳлар ташкил этилиб, мазкур қисқа муддатли гуруҳлар 7,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги ўқув мебел ва ривожлантирувчи таълим материаллари билан таъминланади. Шунингдек, мазкур МТМлар педагог кадрлар учун 11 номдаги ўқув-методик қўлланмалари, 50 номдаги болалар бадиий адабиётлари билан таъминлаш кўзда тутилган.

Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган энг катта янгиликлардан бири 62-бандга асосан ўқувчи шахсини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида Европанинг ривожланган мамлакатлари ҳамда мамлакатимизда чет тиллари бўйича узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш тажрибасига таянган ҳолда компетенциявий ёндашувга асосланган 18 та умумтаълим фанлари бўйича узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг лойиҳалари тайёрланди. Мазкур лойиҳалар 75 та мактаб, 39 та касб-ҳунар коллежлари ва 28 та академик лицейда тажриба-синовдан ўтказилиб, 6 та таянч компетенциялар белгилаб олинди.

Қолаверса, давлат дастури доирасида жорий йилда илк маротаба болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун ўқув қўлланмалар ва ноталар тўпламини яратиш бўйича (58-банд);  217 та мактаб спорт залларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича                         (34-банд); мактабгача ёшдаги (3-6 ёш) қиз болаларда орасталик, меҳнатсеварлик каби гўзал фазилатларни тарбиялашга қаратилган (Зумрадойлар давраси( тўгараги йўриқномаси яратиш бўйича                      (39-банд) ишлар олиб борилмоқда.

Якунига етаётган ўқув йилидаги энг муҳим воқеаларга тўхталадиган бўлсак, 2016 йилда илк маротаба умумтаълим фанларини ўқитиш методологиясини мазмунан модернизация қилиш, илғор тажрибалар асосида ўқитиш жараёнига инновацион педагогик ва медиатехнологияларни жорий этиш, бунда кадрлар салоҳиятини оширишга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда умумий ўрта таълимнинг сифат-самарадорлигини тубдан яхшилаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари ҳамда ҳар бир таълим муассасаси томонидан (2016-2019 йилларда амалга ошириладиган устувор вазифалар( ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Мазкур концепция таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилиб, таълим иштирокчиларининг аниқ вазифаларини белгилаб беради.

Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича (2017-2020 йилларда босқичма-босқич умумтаълим мактабларининг янги авлод дарсликларини яратиш ва нашр этиш( Дастури ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирда келгуси ўқув йили учун 525 номда 26,1 млн нусха дарсликларни чоп этилмоқда. 

2011 йилдан бошлаб халқ таълими тизимида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини қўйи синфлардан бошлаб аниқлаш ва уларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида фанлар бўйича тўрт босқичли (Билимлар беллашуви(ни ташкил этиш йўлга қўйилди. Қувонарлиси, ўқувчиларда мазкур беллашувга нисбатан қизиқишнинг йилдан йилга ортиб бораётганидир. Бу йилги билимлар беллашувининг ҳудудий босқичида рекорд даражада кўп - 2,5 млн.дан ортиқ ўқувчилар иштирок этди. Бу эса жами ўқувчиларниг 55%дан ортиғи ушбу беллашувда қатнашганини билдиради.

Жорий ўқув йилида ҳам Муҳтарам Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги (Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари( тўғрисидаги қарори асосида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар давом эттирилди.

Жумладан, бошланғич синфларда чет тилларини ўқитиш учун 17222 та чет тили хоналари тайёрланди ва уларнинг барчаси DVD-магнитола, ўқув-кўргазмали қуроллар, луғат ва адабиётлар билан таъминланди. 2014 йилда 2457 та бошланғич синфларга ноутбук компьютерлар, проектор ва бошқа техник воситалар етказилган бўлса, 2015 йилда 4193 та бошланғич ва 1500 та 5-9-синфлар учун жиҳозлар етказиб берилди.

2015 йилда умумтаълим мактабларининг бошланғич синф чет тиллари кабинетларини 6775 синф тўплам техник воситалари билан жиҳозланди.

2016 йилнинг январь ойида тарихда илк маротаба 42 нафар йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчилари Буюк Британиянинг нуфузли университетларида ихтисослик бўйича малака оширишди. Хорижда малака ошириб қайтган педагоглар олган тажрибаларини ўз ҳамкасбларига ўргатишмоқда. Натижада жорий йилда 3331 нафар ўқитувчи (Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчиси( кўрик-танловида қатнишиш истагини билдирмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп демакдир.

2016 йилнинг 11 январидан 20 мартига қадар 4-синфлар учун чет тилларидан яратилган дарслик мажмуалари таянч мактабларда тажриба-синовдан ўтказилди. Қайд этиш лозимки, 4-синф ўқувчилари учун (Kids’ English-4( дарслик мажмуаси тажриба-синовлари олдинги йилларда бу борада муайян тажрибага эга бўлган  экспериментатор-ўқитувчилар томонидан ўтказилди.

Янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда илк маротаба 1 синфдан то 9 синфга қадар барча ўқувчилар янги ДТС асосида чет тили фанини ўрганишади. Яъни, барча синф ўқувчилари чет тилини ўрганишга қамраб олинади.

Жорий йилда илк маротаба ўқувчиларнинг мактабдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спорт секциялари, фан тўгараклари ва мусиқа машғулотларининг ўз вақтида ўтилишига эришиш, улар фаолиятини мунтазам мониторинг қилиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида янги он-лайн тизим ишга туширилди.

 Эндиликда республикадаги барча болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, (Баркамол авлод( болалар марказлари моддий-техник базаси, йўналишлари, педагоглар жамоаси, ўқувчилар қамрови ҳақмда реал вақт бирлигида он-лайн тизимда ахборот олиш мумкин. 

2015-2016 ўқув йилида спорт йўналишида ҳам катта ўзгаришлар бўлди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги 356-сонли қарори асосида тизимидаги 225 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари қайтадан ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад болаларни спортга жалб қилиш ишларини такомиллаштириш, спорт тўгараклари ва секциялари фаолиятини яхшилаш ҳамда спорт билан шуғулланувчи ўқувчилар қамровини оширишдир.

Қолаверса, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 мартдаги ПҚ-2503-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу ҳужжат асосида 2016 йил Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 26 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда замонавий спорт анжомлари билан жиҳозлаш белгиланди. Шунингдек, 2016 йил Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 212 та спорт мактаблари спорт анжомлари ва ускуналари билан тўлиқ таъминланади.

Бугунги кунда 225 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларида жами 20 940 та спорт секциялари ташкил этилган бўлиб, уларга 265 913 нафар (86 975 нафар қизлар) ўқувчиларни қамраб олишга эришилди. Якунига етаётган ўқув йили давомида 53 та нуфузли халқаро спорт тадбирларида жами 479 нафар (шундан 166 нафари қизлар) ўқувчиларимиз иштирок этишиб,  140 та олтин, 83 та кумуш ва  91 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Мусиқа ва санъат таълими йўналишида ҳам ушбу ўқув йили муҳим воқеаларга бой бўлди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 20 ноябрдаги (Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида( ги ПҚ-2435-сонли қарори қабул қилинди.

Янги давлат Дастурига мувофиқ 2016-2020 йилларда аҳоли зич яшовчи массивларда жами 14 700 ўринли 98 та (40 та янги қурилиш, 58 та капитал реконструкция) болалар мусиқа ва санъат мактаблари барпо қилиш кўзда тутилган. Шундан 2016 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган 18 та (7 таси янги қурилиш) болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳудудлар бўйича манзилли дастури ишлаб чиқилди.  

Шунингдек, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон қарорига мувофиқ Молия вазирлиги билан бирга ишлаб чиқилган (Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида(ги қарор Адлия вазирлигида жорий йилнинг 1 апрель куни 1898-3-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

Мазкур қарорга кўра эндиликда мусиқа йўналишлари бўйича таҳсил оладиган ўқувчилар учун тўлов миқдори туманларда йил бошидаги энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида қилиб белгиланди. Шу билан бирга,бир оиланинг 2 ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70 % миқдорида тўлов амалга оширилади. Бу эса, аввалги йиллардаги тўлов миқдорларидан қарийиб 30-40 фоизга қисқарганлигини кўрсатади.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мусиқа ва санъат таълимида олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат жамоатчилигимиз балки дунё ҳамжамияти томонидан ҳам алоҳида эътироф этилмоқда. Бунга биргина мисол қилиб ушбу ўқув йилида Ўзбекистон иккита катта нуфузли халқаро мусиқа танловига мезбонлик қилганини келтиришимиз мумкин.  

Жумладан, 2015 йил 26-30  ноябрь кунлари дунённиг 10 дан ортиқ давлатларидан ташриф буюрган 160 нафардан ортиқ ёш истеъдодлар иштирокида академик чолғулар, эстрада ва анъанавий ижрочилик бўйича (Истеъдод( халқаро танлови, шу йилнинг  10-14 май кунлари дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги бўйича (Санъат ғунчалари( халқаро танлови юқори савия ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

Эътиборли жиҳати, хорижлик профессор-ўқитувичлар ва ўқувчилар  юртимиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида яратилган шарт-шароитларни катта қизиқиш билан эътироф этишди.

Бу йўналишда олиб бораётган ишларимиз ҳозирданоқ натижа кўрсатаётгани қувонарлидир. Биргина шу йилнинг ўтган даври мобайнида 60 нафардан ортиқ  иқтидорли ўқувчиларимиз Франция, Испания, Италия, Россия, Руминия, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа давлатларда ўтказилган турли нуфузли халқаро мусиқа танловларида ғолибликни қўлга киритишди. Бу ўтган йилларга нисбатан 10% кўп демакдир.

Ҳурматли матбуот анжумани иштирокчилари,

Бугунги кунда олдимизда турган долзарб масалалардан бири бу – 9-синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олишдир. Жорий 2015-2016 ўқув йилида республикамизда жами 476 616 нафар ўқувчилар 9-синфни тамомлайди. Уларни таълимнинг кейинги турига тўлиқ қамраб олиш мақсадида бугунги кунда ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар e-maktab электрон маълумотлар базасига киритилди.

9-синф битирувчилари ўртасида қайси академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқиш истакларини аниқлаш мақсадида уч марта (Сўровнома( ўтказилиб, унга кўра ўқувчиларнинг 42 870 нафари (9%) академик лицейларда, 433 738 нафари (91%) касб-ҳунар коллежларида ўқиш истакларини билдиришган.

2016 йил 25 май куни республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида (Хайр, мактаб – салом, коллеж!( тадбирлари (Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз( шиори остида кўтаринки руҳда ташкил этилади. Мазкур тадбирлар моҳиятини битирувчиларни таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олишга йўналтирилиб, уларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этишади.

Эътиборингизни муҳим бир масалага қаратмоқчи эдим. Бугунги кунда, ўқувчиларнинг ёзги таътилларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қизғин ишлар олиб борилмоқда. Бу борада рақамларга тўхталадиган бўлсак, жорий йилда республикамизнинг сўлим гўшаларида жами 1064 та (213 та стационар, 851 та кундузги) оромгоҳлар ташкил этилиб, уларга 300 мингга яқин болалар қамраб олинади. Халқ таълими тизимида 4,5 млн. дан ортиқ болалар таълим олишини инобатга олсак, олдимизда жуда катта масъулият турганлиги ойдинлашади.

Шу маънода Халқ таълими вазирлиги жорий йилда ўқувчиларнинг ёзга таътил кунларини мазмунли ташкил этиш масаласига янгича ёндошмоқда. Вазирлик тизимдаги ҳар бир таълим муассасаси болажонларнинг ёзги пайтдаги энг севимли дам оладиган масканига айланиши, бунинг учун таълим муассасаси моддий-техник имкониятлари ва педагогик жамоа ташаббусидан самарали фойдаланишни мақсад қилган. Яъни болалар таълим муассасасида китоб мутола қилиши, тенгдошлари билан турли мусобақаларда қатнашиши, ҳар хил маданий ва маърифий тадбирларда иштирок этиши мумкин.

Бунинг учун вазирлик томонидан ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш Концепцияси ишлаб чиқилди. Концепциянинг мақсади ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуси, соғлом турмуш тарзи, китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат.

Таълим муассасаларида шу йилнинг 15 июнидан 15 августига қадар ҳафтанинг душанба-жума кунлари ўқувчиларнинг ёши ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда маданий-маърифий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтади.

Бундан ташқари халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари, болалар – ўсмирлар спорт мактаблари, (Баркамол авлод( болалар марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва ахборот-ресурс марказлари ёз мавсумида давомида болалар учун фаолият кўрсатади.

Сўзимнинг якунида, рухсатларингиз билан, олдимизда турган УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ҳақида тўхталиб ўтсам:

Аввало, олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири (Ёз-2016( мавсумини кўтаринки руҳда ва уюшқоқлик билан мазмунли ташкил этиш. Ҳар бир ўқувчини таълим муассасасига жалб этиш ва унинг қизиқиши доирасида машғулотлар ташкил этиш;

2016 йилги Инвестиция дастури доирасида таълим муассаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларини давом эттириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил                       10 декабрдаги (Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари( тўғрисидаги қарори асосида ишларни узлуксиз давом  эттириш;

замонавий ахборот-коммуникация ва илғор педагогик технологияларни таълим тизимига кенг жорий қилиш ва таълим сифатини янги босқичга кўтариш;

2016-2017 ўқув йили учун чоп этилиши режалаштирилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сифатли нашр этиш ва ўз муддатида ўқувчиларга етиб боришини таъминлаш;

жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатаётган 476 616 нафар ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичи билан тўлиқ қамраб олиш;

2016 йил 20 августга қадар барча умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тўлиқ тайёрлаш ишларини якунлаш.

Бир сўз билан айтганда, бугунги ўқувчи-ёшлар янги билимларни ўзлаштириш баробарида халқимизнинг асрлар давомида асраб-авайлаб, эъзозлаб келган ўлмас маънавий-маърифий қадриятларини қалби ва онгига чуқур жо қилиш, дунёнинг энг илғор фикри билан танишиш, уни таҳлил этиш ва ўз қарашини эмин-эркин шакллантириш имкониятига эришди. Муҳтарам Президентимиз эртамиз эгалари, тараққиётимизнинг ҳал қилувчи кучи деганда айнан шундай ёшларни назарда тутганлиги шубҳасиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu