Сайт тест режимида ишламоқда

Маърузалар

.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ АХБОРОТ СИЁСАТИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ Л.РУСТАМОВАНИНГ БРИФИНГ МАЪРУЗАСИ

7 январь 2021 йил
image

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҲУРМАТЛИ ҲАМЮРТЛАР!

 Маълумки 11 январдан барча умумтаълим муассасаларида 3 чорак ўз ишини бошлади. Иситиш тизими қиш мавсумида мактаблардаги энг долзарб масалалардан бири саналади. Бугунги брифингимиз орқали халқ таълими тизимидаги муассасасаларнинг иситиш тизими бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумотлар тақдим этиб ўтмоқчимиз.

 Даставвал Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан умумтаълим мактаблардаги иситиш тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши, улардаги муҳандислик коммуникацияларнинг ишчи ҳолатда сақланиши, шу йўналишда олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланганлигини алоҳида қайд этиб ўтмоқчимиз.

 Бугун Республика бўйича жами 10 008 та умумтаълим мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мактаб интернатлари фаолият юритиб келмаоқда. Ушбу умумталим мактабларининг иситилиши бугунги кунда қуйидаги ёқилғи манбалари орқали амалга оширилади:

 3 310 таси табиий газ;
23 таси суюқ ёқилғи;
6 671 таси кўмир(брикет)
4 таси электр токи орқали иситилиб келинади.

 Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:
1 036 та мактаблар марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
8 810 таси локал иситиш тармоғи орқали ҳамда
162 таси қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилади.

Айтиш жоизки, республика бўйича жами 1 196 та мактаб филиаллари фаолият юритиб. Уларнинг 118 таси табиий газ, 1 таси суюқ печ ёқилғиси, 1 062 таси кўмир (брикет) ёқилғиси, 15 таси электр токи манбаларидан фойдаланиб келади.

Шу ўринда ҳозирги кунда 162 та мактаб ва 156 та мактаб филиаллари қўлбола (буржуй) печлари орқали иситилиши асосий муаммолардан бири эканлигини алоҳида қайд этиш лозим. Сабаби улардаги ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки, ушбу қўлбола буржуй печлари синф хоналарининг ички қисмига ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган.

 Мазкур масаланинг ечими сифатида маҳаллий ҳокимликлардан ушбу 162 та мактаб ва 156 та мактаб филиалларнинг иситилиши юзасидан кунлик назорат ўрнатилишини, тегишли масъул ташкилотларни ис газини олдини олиш бўйича жойларда тушунтиришлар олиб борилишини талаб этади.

Халқ таълими муассасаларига жорий йил куз-қиш мавсуми учун 235,5 минг тонна кўмир-брикет маҳсулотларини жамғарилиши белгиланган эди, бугунги кунга қадар жами 100% кўмир ва брикет ёқилғи маҳсулотлари умумтаълим муассасаларига тўлиқ етказилиб берилган.

 Ўз ўрнида Халқ таълим вазирлиги томонидан мактаблардаги иситиш тизимини назорат қилиб бориш мақсадида @maktab_uzedubot боти ишлаб чиқилган бўлиб, унда ота-оналар шахсини кўрсатмаган ҳолда фарзанди таҳсил олаётган ёки фаолият юритадиган мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳақида маълумот бериш имконияти яратилган. Ушбу бот орқали нафақат иситиш тизими балки синфхоналарнинг сув билан таъминланганлик, ёритилиш ҳамда ҳожатхоналарнинг ҳолати ҳақида ҳам маълумот қолдириш мумкин.

 Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қишки мавсумда барча мактабларнинг иссиқлик тизимини барқарор ишлаши бўйича тегишли топшириқлар берилган, шунинг учун агарда жойларда муаммолар бўлса ҳудудий штаблар орқали оператив равишда чоралар кўриб борилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ҳудудлардаги штабларнинг телефон рақамларини ўзининг @uzedu расмий телеграм каналида эълон қилган.

 Ҳурматли ҳамюртлар!

 Агар сиз ҳудудлардаги штабларга мурожаат қилган бўлсангиз, бироқ ҳали хам мактабингизда иссиқлик тизимининг ишлаши билан боғлиқ муаммога ечим топилмаган бўлса, Халқ таълими вазирлигининг (71) 202 09 09 рақамли мурожаатлар марказига мурожаат қилишингиз ҳам мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.
Ушбу мурожаатларни республика куз-қиш штаби ҳамда ҳудудий штаблар билан ҳамкорликда тезкор ҳал этиш чоралари кўрилади.
Шу ўринда яна бир бор умумтаълим мактаблардаги иситиш тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлаши, улардаги муҳандислик коммуникацияларнинг ишчи ҳолатда сақланиши, шу йўналишда олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланганлигини ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ.

Шунингдек Президентнинг «Халқ таълими бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ вилоят ҳокимлари туманлар (шаҳарлар) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш учун шахсан жавоб бериши белгилаб қўйилган.

Шу билан бугунги брифингимиз якунланди, эътиборингиз учун раҳмат!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu