Сайт тест режимида ишламоқда

Тендерлар

.

Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

10 сентябрь 2021 йил
image

Танлаш номи: Узтоз миллий мукофот танлашини ўтказадиган корхонани аниқлаш бўйича энг яхши таклифларни танлаш.

Мазкур танлашда мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда маҳсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, танлаш консорциум шаклидаги турли бирлашмалар ҳам қатнашишлари мумкин.

Танлаш иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти ҳисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.

Танлаш таклифлари (ҳужжатлар тўплами) елимлаб муҳрланган ва имзоланган иккита ташқи (1 асл нусха ва 1 нусха) конвертларда, Танлаш ҳужжатларида кўрсатилган 1–шаклга мувофиқ Танлашда иштирок этишга ариза билан қабул қилинади.

Танлаш ғолиблари– хорижий, маҳаллий корхоналар ва ташкилотлар шартнома умумий суммасининг 15% миқдоридаги олдиндан тўлаб берилган кундан бошлаб, хизматларни 60 иш кун муддатда танлаш ҳужжатининг техник тафсилотлари қисмида кўрсатилган хизматларни амалга ошириш талаб этилади.

Танлаш ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган танлаш иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур тумани, Навоий кўчаси, 2а-уй. Тел.: , +998 90 317-15-47 e-mail: eshnzarov@mail.ru, Масъул: Ш.Ешназаров

Бундан ташқари, мазкур танлаш ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.

Танлаш таклифлари 2021 йил 16 сентябрь куни соат 18:00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича давлат буюртмачисига тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Танлаш таклифлари (конвертлар)нинг очилиши Харид комиссияси томонидан белгиланган жойда ва санада амалга оширилади. Бу ҳақида талабгорга Харид комиссиясининг масъул котиби томонидан қўшимча хабар қилинади.

№ лота

Наименование закупаемой продукции

Ед.изм

Кол-во закупа

Предельная стоимость закупа

1

Проведения премии учителей на основе международного опыта с учётом современных требований

Услуга

1

1 222 500 000

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu