Ҳозирда мактабгача ва мактаб таълими тизимида:
- таълим ташкилотларида таҳсил олаётган 8 млн. нафардан ортиқ ўқувчи ва тарбияланувчиларнинг 4 млн. нафари (47 фоиз) қизлар;
- 667 минг нафар педагогларнинг 487 минг нафарини (73 фоиз) аёллар ташкил этади.
Таълим муассасалари ва тизим ташкилотларида – 2 856 нафар магистр,
274 нафар фан номзоди ва фалсафа докторлари сони, 74 нафар фан докторлари илмий даражага эга бўлган хотин-қизлар ўқув-машғулотларини олиб бормоқда.
Тизимдаги аёл педагог ходимлар меҳнатини муносиб тақдирлаш, уларни жамиятимиз олдидаги хизматларини рағбатлантириш борасида сўнгги уч йилда
2 152 нафар аёл педагог ходимлар давлат мукофоти ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Ҳозирда 15 277 нафар миллий ва халқаро сертификатларга эга аёл ўқитувчиларга 20 ва 50 фоизли устамалар тўланиб келинмоқда.
Мамлакатда хотин-қизларнинг мавқейини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган самарали ишлар асносида вазирлик тизимида ҳам муайян ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,
1. Манфаатдор вазирлик ва идора ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчи-қизларнинг лидерлик ва бошқа юмшоқ (софт) билим-кўникмаларини шакллантириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш, касб-маҳоратини ошириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Республика, ҳудудлар ва туман (шаҳар)ларда «Рақамли авлод қизлари», «Билимдон қизлар», «Лидер қизлар», «Қизлар минбари» ва шу каби ўқувчи-қизлар клубларини ташкил этиб бориш йўлга қўйилди.
Шунингдек, 5 та муҳим ташаббус доирасида қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга ўргатиш ва оилавий ҳаётга тайёрлаш учун таълим муассасаларида ташкил этилган, «Ораста қизлар», «Моҳир қўллар» тўгаракларига 1,7 млн. нафар (48%) қизлар жалб қилинган.
2. Иқтидорли ўқувчи-қизларни қўллаб-қувватлаш натижасида:
- асосий фан олимпиадасининг Республика босқичида
31 нафар (55 фоиз), минтақавий-халқаро олимпиадаларда 7 нафар (24 фоиз) ўқувчи-қизлар ғолибликни қўлга киритди;
- 5 та халқаро имтиҳон тизими бўйича (ИEЛТС, ТОЭФЛ, ГМАТ, ГРE, САТ) 2,5 минг нафардан ортиқ ўқувчи-қизлар сертификатга эга бўлди.
Ўқувчи-қизлар билан ишлаш механизмлари:
Таълим муассасаларида ўқувчи-қизлар фаолиятини янада кенгрок қамраб олиш мақсадида ота-оналар билан якка ва оммавий тартибда тушунтириш ишлари ташкил этилмоқда. Унда қизларни кўпроқ илм-фан соҳасида банд қилиш, илм олишга интилишини қўллаб-қувватлаш тушунтирилмоқда.
Натижада, тасвирий санъат ва мусиқа йўналишида
(320 минг 569 нафар), жисмоний тарбия ва оммавий спорт тўгаракларига (352 минг 408 нафар), «Баркамол авлод» болалар мактабларидаги техник ижодиёти йўналиши бўйича 1 002 та тўгаракларга (53 минг 214 нафар), ИТ йўналишидаги тўгаракларга (510 минг 340 нафар) ўқувчи-қизлар қамраб олинган.